U-20 Осиё Кубоги. Бугун Ўзбекистон Ироққа қарши ўйнайди

Aziz Tukhtamuradov
4 мар 2023, 07:14
Бугун, 4 март куни Ўзбекистонда ўтказилаётган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг 2-тур баҳслари старт олади.

2-тур доирасида Ўзбекистон терма жамоаси бугун Ироқа қарши ўйнайди. Учрашув соат 19:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади. 

Маълумот учун, ҳар икки жамоа ҳам 1-турда ғалаба қозонган ва уч очкога эга. Бугунги баҳс ғолиби катта эҳтимол билан гуруҳ ғолибига айланади. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса Индонезия ҳамда Сурия терма жамоалари баҳс олиб боришади. 

4 март, шанба

А гуруҳи

17:00, Сурия - Индонезия

"Локомотив" стадиони


19:00, Ироқ - Ўзбекистон

"Бунёдкор" стадиони


Б гуруҳи

15:00, Эрон - Австралия

"Истиқлол" стадиони


19:00, Вьетнам - Қатар

"Истиқлол" стадиони


Эслатиб ўтамиз, жорий турнир 41-маротаба ташкил этилмоқда. Унда муваффақиятга эришган 4 жамоа мундиалга йўл олади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›