UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56"Интер" "Зенит" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:27Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон бугун Қирғиз Республикасига қарши кураш олиб боради  0 10:53МЮдан навбатдаги юриш. Инглизлар 90 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 10:25«Барселона» Дани Ольмо бўйича музокараларни бошлади. Каталонияликлар қанча таклиф қилгани маълум  9 09:57«Атлетико» икки нафар Европа чемпионлари билан шартнома тузмоқчи  0 09:28Месси ХХI асрнинг энг яхши спортчилар рейтингининг ТОП-3лигидан жой олди. Роналду эса…  17 09:00Слот «Ливерпуль» бошқарувидаги дебют ўйнида Чемпионшип вакилига мағлуб бўлди  2 08:31«Пахтакор»нинг яна бир футболчиси «Металлург»га ижарага берилди  2 08:05АПЛ. Ким энг кўп ойлик олади?  1 07:37«Манчестер Юнайтед» олти нафар футболчисини сотишга тайёр  4 02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  1 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  2 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  3 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  3

U-20 Осиё кубоги тарихидан. “Нас не догонят“ ёхуд Гейнрихнинг Виктор Борисовга совғаси Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги тарихидан. “Нас не догонят“ ёхуд Гейнрихнинг Виктор Борисовга совғаси

2 кундан сўнг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди.

Биз эса айнан шу ёш тоифасидаги терма жамоамизнинг турли йилларда қитъа мусобақаларидаги ажойиб иштирокларини ёдга оляпмиз. Умуман 2000 йиллар бошида таркибида Гейнрих, Жасур Ҳасанов, Камолиддин Тожиев, Игнатий Нестеровлар бўлган жамоа халқаро майдондаги дастлабки муваффақиятли қадамларни бошлаб берганди. 


Саралаш баҳслари 2002 йил май ойида Тошкентда ўтган, рақиблар Туркманистон 7:0, Непал 12:0 ҳисобида мағлубиятга учратилганди. Бир сўз билан айтганда ортиқча муаммога дуч келинмаган, дея оламиз. Октябрь ойига келиб Осиё кубоги Қатар яшил майдонларида старт олади. Ўша вақтда ҳам Япония, Корея, Саудия Арабистони қитъа гигантлари эди. Аслини олганда энг омадли терма жамоаларимиздан бири айнан мазкур авлод вакиллари ҳисобланадилар. Улар илк марта қитъа чемпионатига чиқиш билан бирга ЖЧ йўлланмасини ҳам қўлга киритганлар ва энг кераклиси узоқ йиллар давомида МТЖ шарафини ҳимоя қилганлар. Биринчи турда вакилларимиз Таиландни 4:0 натижасида енгишди, Жанубий Корея мезбонларни минимал ҳисобда ютди (1:0). Иккинчи турга келиб эса вазият ўзгарди. Қатар Таиланддан уч очко олган бўлса, Ўзбекистон Жанубий Кореяга ютқазди. Сўнгги тур олдидан Қатар ва Ўзбекистонда вазият тенг эди.  Александр Гейнрих ўша пайтларни қуйидагича хотирлайди


"Гуруҳимиздаги рақиблардан бири Қатар. Бундай пайтда бизга осон бўлмаслиги аниқ эди. Қатар билан ўйиндан олдин Виктор Борисов мураббийлар штабидагилар билан бизни йиғди ва ўйинга кўрсатмаларни берди.

Ўйинга қизиқишим жуда катта. Қандайдир туйғу, бу учрашувда ғалаба қозонишимизни айтарди. Магдеевга, майкамга ёзув ёзаман дедим. Маркер фақат Борисовда бўларди. Турдим-да, Борисовни эшигини тақиллатдим.

- Ким, у?

- Мен, Саша!

- Сенга нима керак, чақирмадим-ку?

- Тўғри, маркерингизни бериб тура оласизми?

- Уни нима қиласан?

- Сизга совғам бор.

Маркерни олдимда, қаердан бу фикр миямга келди билмайман “нас не догонят“, деб ёздим",- дея хотирлайди Саша. 

Учрашув голларга бой руҳда ўтди. Гейнрихнинг хет-триги, Крушельницки ва Ҳасановнинг киритган тўплари Ўзбекистонга 5:4 ҳисобидаги ғалабани келтирди.   Александр Гейнрих ўзининг учинчи голини уриб, ҳисобни 4:2 кўринишга олиб келгач футболкасини ечади, футболка ичидаги майкада шундай ёзув турарди, "Нас не догонят"!

Қатар - Ўзбекистон - 4:5 (1:2)

21.10.2002. 3-тур. 

Голлар: Крушельницкий Ярослав, 3 (0:1), Гейнрих Александр, 45 (1:2), Гейнрих Александр, 51 (1:3), Гейнрих Александр, 73 (2:4), Хасанов Жасур 83, 90 (4:5) - Али Аль-Марри, 5 (1:1), Адель Лами, 71 (2:3), Валид Абдулла, 75 (3:4), Мешал Абдулла - п, 85 (4:4)

Чорак финалда Сурияни йирик ҳисобда таслим қилган Виктор Борисов шогирдлари мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор мундиалга чиқишга муяссар бўлганди, десак тўғри бўлади. Кейинги босқичда Японияга пенальтилар сериясида, учинчи ўрин учун Саудия Арабистонига имконият бой берилган. Эътибор қилинг, бу пайтга келиб Гейнрих, Крушельницкий, Бикмаев, Саломов, Ҳасанов ўз клубларида ҳам кўзга кўринишни бошлаганди. Бу "олтин" авлод кейинги ёш тоифалари учун дебоча вазифасини ўтаб бергани билан қадрлидир. 

Мундиалга Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қуйидаги таркиб билан ташриф буюрган. Мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлган. Германиялик Юрген Гёде барча ишга бош-қош бўлган.

Дарвозабонлар: Темур Ғаниев, Игнатий Нестеров.

Ҳимоячилар: Шавкат Раимқулов, Рустам Қодиров, Ярослав Крушельницкий, Музаффар Холиқов, Камолиддин Тожиев, Владимир Аникин, Ислом Иномов, Тимур Султонов, Илҳом Суюнов.

Ярим ҳимоячилар: Жасур Ҳасанов, Мансур Саидов, Нодирбек Қўзибоев, Илёс Зейтуллаев, Ильдар Магдеев.

Ҳужумчилар: Александр Гейнрих, Марат Бикмаев, Константин Боев, Бахриддин Ваҳобов.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика