UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  16 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  6 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1

U-20 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Кичик мундиалда Осиёдан тўртта жамоа қатнашади Янгиликлар

U-20 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Кичик мундиалда Осиёдан тўртта жамоа қатнашади

Ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинадиган ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Маълумот учун, ушбу мундиал ҳисоб бўйича 24-чиси бўлиб, шу йилнинг 27 сентябрь - 19 октябрь кунлари Чилида ташкил этилади.


Стадионлар

U-20 Жаҳон чемпионатига Чилидаги учта стадион мезбонлик қилади.

1. Estadio Nacional (шаҳар: Сантьяго, сиғими: 48 минг)

2. Estadio El Teniente (шаҳар: Ранкагуа, сиғими: 14минг)

3. Estadio Elías (шаҳар: Валпарайсо, сиғими: 20 минг)

4. Estadio Fiscal de Talca (шаҳар: Талка, сиғими: 16 минг)


Қуръа ва гуруҳлар

Бугун ушбу мусобақанинг финал босқичи учун қуръа маросими ўтказилди. Қуръа натижаларига кўра, 24та терма жамоа 4тадан 6 гуруҳга бўлинган.

A гуруҳи: Чили, Миср, Япония, Янги Зеландия.

B гуруҳи: Жанубий Корея, Панама, Парагвай, Украина. 

C гуруҳи: Бразилия, Мексика, Марокаш, Испания.

D гуруҳи: Аргентина, Австралия, Куба, Италия.

E гуруҳи: Франция, Янги Каледония, ЖАР, АҚШ.

F гуруҳи: Колумбия, Нигерия, Норвегия, Саудия Арабистони.



U-20 Жаҳон чемпионатига форматига кўра, ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа ҳамда энг яхши 4та учинчи ўрин эгалари кейинги босқичга йўл олади. 


Осиёдан 4 жамоа

Ушбу мундиалда Осиёдан 4та терма жамоа қатнашади: U-20 Осиё чемпионати ғолиби - Австралия, шунингдек Саудия Арабистони, Япония ва Жанубий Корея. 

Австралия U-20 терма жамоаси гуруҳ ўйинларини Италия, Куба ва олти карра U-20 Жаҳон чемпиони Аргентинага қарши ўтказади. Бу ёшдаги мундиалда 10-марта иштирок этадиган Саудия Арабистони U-20 терма жамоаси эса гуруҳда Колумбия, Норвегия ва Нигерия билан баҳс олиб боради.

1999 йилги Жаҳон чемпионати финалига чиққан Япония ёшлар терма жамоаси бу сафар гуруҳ баҳсларини Чили, Янги Зеландия ва Мисрга қарши ўтказади. Дарвоқе, бу Япония учун кетма-кет тўртинчи мундиал бўлади. Умумий ҳисобда японлар 12 марта U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этган.



2019 йилги Жаҳон чемпионати Польшада ўтказилган бўлиб, ўшанда Жанубий Корея 2-ўринни қўлга киритганди. Мана энди бу йил кореяликлар камида ўша натижани такрорлашга уриниб кўришади. Жанубий Корея U-20 терма жамоаси гуруҳ учрашувларини Украина, Парагвай ва Панамага қарши ўтказади. 


Х.Холиқов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика