UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  0 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10

U-20 жаҳон чемпионати. Осиё 8та ўйинда 7 очко йиғди Янгиликлар

U-20 жаҳон чемпионати. Осиё 8та ўйинда 7 очко йиғди

Польшада бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 2-тур баҳсларига якун ясалди.

Бугундан 3-тур беллашувлари старт олади. Маълумки, ушбу мусобақада Осиёдан тўртта жамоа қатнашяпти: Япония, Қатар, Саудия Арабистони ва Жанубий Корея. 

Ўтган икки турда Япония 4 очко тўплади. Японлар Эквадор билан дуранг ўйнаб, кейин Мексикани йирик ҳисобда мағлуб этишди. Жанубий Кореяда ҳозирча 3 очко бор. Ғарбий Осиё вакили Қатар билан Саудия Арабистони эса ҳозирча ғалаба тугул дурангга ҳам эриша олгани йўқ. 

Кеча Саудия Арабистони Мали билан ўйинда 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Бундан кўриниб турибдики, саудияликларга характер етишмаяпти. Қатар эса Украинага қарши тенгма-тенг кураш олиб бориб (ҳатто баъзи вазиятларда устунлик қилиб), якунда 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Дастлабки икки турда Осиё жамоалари қайд этган натижалар 

Япония - Эквадор 1:1

Мексика - Япония 0:3 


Қатар - Нигерия 0:4 

Қатар - Украина 0:1


Франция - Саудия Арабистони 2:0

Саудия Арабистони - Мали 3:4 


Португалия - Жанубий Корея 1:0 

ЖАР - Жанубий Корея 0:1 

Кўриниб турибдики, ҳеч бир жаҳон чемпионати Осиё жамоалари учун осон ўтмайди. Бу хоҳ мундиал бўлсин, хоҳ ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақалар бўлсин. Ҳозирги пайтда фақат Япониядан нимадир умид қилиш мумкин. Саудия Арабистони билан Қатар мусобақа билан хайрлашиб бўлди. 

Жанубий Кореянинг бор умиди 3-турга қолган. Гуруҳдаги охирги ўйинни кореяликлар 31 май куни Аргентинага қарши ўтказишади. Лекин Японияни ҳам гуруҳдан чиқди дейишга ҳали эрта. Бугун бўлиб ўтадиган Италияга қарши баҳс ҳаммасига ойдинлик киритади. Дарвоқе, мазкур учрашув бизнинг вақт билан 21:00да бошланади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика