UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  7 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  4 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  4 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  23 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2

U-20 жаҳон чемпионати. Жамоалар сони қисқармоқда Янгиликлар

U-20 жаҳон чемпионати. Жамоалар сони қисқармоқда

2-3-4 июнь кунлари бўлиб ўтган 1/8 финал ўйинларидан сўнг яна 8та жамоа мусобақа билан хайрлашди.

Умуман олганда мухлислар ташрифи камлигини айтмаганда, Польшада бўлиб ўтаётган U-20 жаҳон чемпионати жуда қизиқ бўляпти. 1/8 финал босқичидан бошлаб кутилмаган натижалар авж олди. 

Нимчорак финалнинг биринчи кунида сенсация қайд этилмади. Кутилганидек Колумбия ва Италия ёшлар термаси ғалабага эришиб, кейинги чорак финалга йўл олди. Иккинчи кун гуруҳ баҳсларини юқори нотада ўтказган Уругвай Эквадорга мағлуб бўлган ҳолда хайёрлашди. Украина Панамани мусобақадан чиқариб юборган бўлса, африкаликлар баҳсида Сенегал Нигериядан устун келди. 

Кеча ҳар учала баҳсда сенсация рўй берди. Мусобақа фаворитларидан бири Аргентина ўзидан кучсиз кўринган Малига пенальтилар сериясида имкониятни бой берди. 2013 йил Туркияда ўтказилган кичик мундиал ғолиби Франция АҚШга мағлуб бўлди. Япония эса Жанубий Корея тўсиғидан ўта олмади. 

1/8 финал натижалари: 

2 июнь. Колумбия - Янги Зеландия 1:1 (5:4)

2 июнь. Италия - Польша 1:0 

3 июнь. Украина - Панама 4:1

3 июнь. Уругвай - Эквадор 1:3

3 июнь. Сенегал - Нигерия 2:1

4 июнь. Аргентина - Мали 2:2 (4:5) 

4 июнь. Франция - АҚШ 2:3

4 июнь. Япония - Жанубий Корея 0:1



7 июнь куни мусобақанинг чорак финал учрашувлари бошланади. Бу шундай жаҳон чемпионатики, ким ғолиб чиқишининг таваккал айтиш ҳам қийин бўляпти.

1/4 финал ўйинлари: 

7 июнь. Колумбия - Украина

7 июнь. Италия - Мали

8 июнь. АҚШ - Эквадор 

8 июнь. Жанубий Корея - Сенегал

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика