

Иккинчи чорак финалда мусобақа мезбони Баҳрайн ёшлар терма жамоаси Вьетнам билан куч синашди. Гуруҳ босқичида БАА ва КХДР каби жамоаларни ортда қолдирган вьетнамликлар чорак финалда Баҳрайнни ҳам ютиб қўйишди. Ягона голни Тран Тан урди ва Вьетнамни қитъа чемпионатининг ярим финалига олиб чиқди. Шу билан бирга Вьетнам ўз тарихида илк бор U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
Баҳрайн - Вьетнам 0:1
Гол: Тран Тан 72


