UZ

Сўнгги янгиликлар

02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  2 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  49 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1

U-19 Осиё чемпионати «А» саралаш гуруҳи: барча иштиркочилар финал босқичи учун курашади Янгиликлар

U-19 Осиё чемпионати «А» саралаш гуруҳи: барча иштиркочилар финал босқичи учун курашади

Қатарда ўтадиган U-19 Осиё чемпионати-2014 «А» саралаш гуруҳи иштирокчилари бир фикрда якдил: уларнинг барчаси Мьянма ўтадиган финал босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боради.
4-12 октябрь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 2014 йили Мьянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш «А» гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтади. Қатар терма жамоаси мезбонлик қиладиган баҳсларда финал босқичи йўлланмаси учун, шунингдек, Непал, Ҳиндистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ёшлари ҳам кураш олиб боришади.

3 октябрь куни ҳар бешала терма жамоа бош мураббийлари иштирокида мусобақа олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Ўнга яқин маҳаллий ва хорижий журналистлар иштирок этган анжуманда барча мутахассислар бир фикрни деярли такрорлашди: терма жамоалар мусобақа тайёр ва улар, албатта, финал босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

«Саралаш баҳсларига икки ой давомида тайёргарлик кўрдик. Гуруҳимиздан жуда яхши жамоалар ўрин олган ва, шубҳа йўқки, бўлажак ўйинлар бизнинг жамоамиз учун яхши тажриба мактаби вазифасини ўтайди. Биринчи ўйинимиз Туркманистонга қарши кечади ва, яқиндаги Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган ўсмирлар терма жамоамиз каби, биз ҳам туркманларни мағлубиятга учратиш мақсадидамиз. Умуман, финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз», - деди Непал ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Ражу Кажи Шакья.

Непаллик мутахассиснниг фикрича, Қатар ва Ўзбекистон – саралаш баҳсларининг фаворитларидир. Ушбу фикрни сўнгги йилларда Ҳиндистоннинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларига мунтазам раҳбарлик қилиб келаётган инглиз мутахассиси – Колм Жозеф Тоал ҳам тасдиқлади.

«Хитойга бориб, бир қатор назорат ўйинлари ўтказдик, саралаш баҳсларига етарли даражада яхши тайёргарлик кўра олдик, деб ўйлайман, - деди ўз вақтида Ўзбекистонда ҳам ишлашга улгурган ҳиндистонликлар устози. – Гуруҳимиздаги ўйинлар анча оғир кечади. Айниқса, Ўзбекистонга қарши ўйинлар осон бўлмайди. Сўнгги йилларда ушбу мамлакатнинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари мунтазам жаҳон чемпионати йўлланмаларини қўлга киритиб келмоқда. Бу эса Ўзбекистонда ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари кучайиб бораётганидан далолат».

Туркманистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи О. Ковусов Доҳадаги бўлажак баҳсларда «туркман футболини яхши томондан кўрсатишга» интилишларини маълум қилди. «Мусобақага Туркманистоннинг ўзида тайёргарлик олиб бордик, кучли рақибларга қарши бир неча ўйинлар ўтказдик. Рақибларимиз тўғрисида имкон доирасида ахборот тўпладик. Таркибимизда «Марв», «Ахал», «Толиб спорти» каби Олий Лига клубларидан футболчилар бор. Умуман олганда, саралаш баҳсларига тайёрмиз», - деди икки ой аввал Туркманистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган мутахассис.

Қатар ёшлар терма жамоаси бош мураббийи, испаниялик мутахассис Феликс Санчес иштирокидаги матбуот анжумани 3 октябрга режалаштирилган мусобақа-олди тадбирларини якунлаб берди. «Биз кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун тайёргарлик кўрдик ва бўлажак баҳсларга тайёрмиз. Рақибларимиз ҳам мусобақага тайёр ҳолда келганликларига шубҳамиз йўқ. Ҳа, гуруҳимизда Ўзбекистондек кучли жамоа бор, бироқ биз нафақат уни, балки бошқа рақибларимизни ҳам ҳурмат қиламиз», - деди қатарликлар устози.

«Биз саралаш ўйинларини ўз майдонимизда ўтказамиз ва бу рақибларимизга нисбатан устун жиҳатимиздир. Биз бундан самарали фойдаланишга ва кейинги босқич йўлланмасини албатта қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Мусобақага жамоам тайёр. Биз тайёргарлик доирасида Испания ва Тунисда йиғинлар ўтказдик, шунингдек, Австралия, Испания, Мексика, Фаластин, Иордания, Тунис, Греция, БАА, Саудия Арабистони, Марокаш ёшлар терма жамоаларига қарши назорат ўйинларида майдонга тушдик», - дея қўшимча қилди Қатар ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Феликс Санчес.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати «А» саралаш гуруҳи ўйинлари 4 октябрь куни старт олади. Шу куни Непал Туркманистонга қарши майдонга тушса, Ҳиндистон Қатар билан баҳс олиб боради. Ўзбекистон ёшлари эса саралашдаги ўзининг илк ўйинини 6 октябрь куни Туркманистонга қарши ўтказади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика