UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Суперлига. "Қизилқум" — "Навбаҳор" 0:0 (матнли трансляция)  1 18:05Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлди  26 17:43Суперлига. "Қизилқум" - "Навбаҳор": Асосий таркиблар маълум  2 17:09ПРО-Лига. 5 та гол урилган ўйинда "Бухоро" "Арал"дан устун келди  2 16:49ПСЖ янги машғулот марказини очди  0 15:32Жорж Микаутадзе фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  1 15:01"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи  2 14:40Тимур Кападзе: "Ўйин томонлама "Насаф"ни эътироф этаман, мавсум ўртача ўтмоқда"  15 14:27ПРО-Лига. "Бухоро" - "Арал": Асосий таркиблар маълум!  0 14:15Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФАни тарк этди  13 14:05Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди  0 13:47Арихиро Сентоку: "ОКМК билан мавсум якунида тарих яратамиз"   4 13:20ОКМК Тошкентда "Пахтакор"ни мағлуб этган учрашувдан галерея  1 13:03Сардор Рашидов учун мавсум тугади   9 12:45ЎзФҲМ нимани яширмоқда? Асимов, Норсафаров ва бошқа ҳакамлар қаерда?  4

U-18 биринчилигида бузилаётган спорт принципи бўйича ПФЛга мурожаат Янгиликлар

U-18 биринчилигида бузилаётган спорт принципи бўйича ПФЛга мурожаат

Эртага U-18 биринчилиги бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етади.

Бизга етиб келган маълумотларга кўра эртага ғолиб ва совриндорлар тақдирланади. Медаллар учун кураш олиб бораётган жамоаларнинг ўйинлари бир вақтда бошланади. 

Биз бошқа масала бўйича сўз юритмоқчимиз. Мавсум аввалидаги тақвимга кўра жамоалар икки даврада 13тадан 26та ўйин ўтказиши керак эди. Бироқ пандемия сабабли ПФЛ форматни ўзгартирди ва U-18 биринчилиги бир даврали форматда якунига етадиган бўлди. Регламентга кўра 50 фоиз ва ундан кўп ўйинларда иштирок этган жамоа мусобақани ўз ихтиёри билан тарк этса ёки ПФЛ томонидан четлаштирилса ўша жамоа қолган ўйинларига техник мағлубият, рақибларига эса техник ғалаба ёзилади. Аксинча жамоа 50 фоиздан кам учрашувларда майдонга тушган бўлса жамоанинг барча ўйинларининг натижаси бекор қилинади. Хабарингиз бор Муборакнинг "Машъал" жамоаси молиявий қийинчиликлар сабаб Фарғонада марказлашган ҳолатда ўтган чемпионатга бормади. Фарғонада 8-10 - турлар ўтказилди.  Регламентга кўра иккита ўйинга сабабсиз келмаган жамоа мусобақадан четлаштирилади. Ўз-ўзидан "Машъал" четлаштирилди ва бу тўғри. ПФЛ эса жамоанинг қолган ўйинларига техник мағлубият ёзди.

Маълум бўлишича ПФЛ регламентдаги икки даврали мусобақа учун қўлланиладиган 50 фоизлик қоидани бир давралик форматда ўтаётган U18 биринчилиги учун қўллаётган экан. Яъни "Машъал"нинг 8-турдан кейинги ўйинларига техник мағлубият ёзилади, рақибларига эса техник ғалаба. Лекин биринчи турдан еттинчи тургача бўлган оралиқда қўлга киритган натижалари сақланиб қолинади. Бизнинг эътиборимизни тортган жиҳати бу ерда спорт принциплари бузилмаяптими? 50 фоиз деганда бир жамоа ўша мусобақанинг барча иштирокчиси билан камида бир мартадан ўйнаб чиқиши керак. Шунинг учун ҳам икки даврали мусобақага ушбу қоида қўлланилади. Бир давралик тизимда 50 фоизлик қоидани қўллаш меҳнат қилиб очко қўлга киритган ёки дуранг ўйнаган жамоаларга ҳурматсизлик эмасми? Қисқа қилиб айтганда, ПФЛнинг мазкур қарори сабабли айрим жамоалар "Машъал"га қарши ўйинларда меҳнат қилиб, тер тўкиб очко оляпти, айрим клублар ҳеч қандай меҳнатсиз уч очколик бўляпти. Қизиғи, бу очко медаллар учун курашда ўша жамоаларга қўл келяпти. Қани бу ерда барчага бир хил муносабат, ҳурмат ва адолат? "Машъал" U-18 жамоаси бир давралик форматда ҳар бир жамоа билан бир маротаба ўйнагани йўқ, 7-турдан сўнг чемпионатда иштирок этмади. ПФЛ эса икки даврага ўтадиган 50 фоиз деган қоидани бир даврали форматга ҳам қўлламоқда.  ПФЛдан бу борада изоҳ кутиб қоламиз.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика