

Кейинги йил Ҳиндистон мезбонлик қилувчи ўсмирлар ўртасиидаги Осиё чемпионатига чиққан барча 16 терма жамоанинг номи маълум бўлди.
ОЧ-2016га чиққан барча жамоалар: Ҳиндистон, Ўзбекистон, Уммон, Саудия Арабистони, Ироқ, Эрон, Қувайт, Малайзия, КХДР, Жанубий Корея, Австралия, Япония, Вьетнам, Таиланд, БАА, Непал.
Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати 2016 йил қадар Ҳиндистон мамлакатида бўлиб ўтади. Мусобақа 15 сентябрда бошланиб 2 октбярь куни якунига етади. Қитъа чемпионатида ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил айнан Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.


