Тухель раҳбариятдан Холандни трансфер қилишни сўради

Mirjalol Normatov
11 июл 2021
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель жамоасида Эрлинг Холандни кўришни истайди.

"Bild" хабарига кўра, германиялик мутахассис клуб раҳбариятидан ёзда норвегиялик форвардни олиб келишни сўрамоқда. Бироқ Дортмунд клуби футболчисини 150 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Ўтган мавсумда 20 ёшли Холанд "Боруссия" таркибида 41 ўйинда 41 гол ва 12 ассист қайд этди. Унинг клуби билан келишуви 2024 йил ёзига қадар давом этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild