

"Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, "Ливерпуль" иккита голли устунликка ҳақли бўлмади. Аммо хатто шу ҳолатда ҳам таслим бўлмадик ва охиригача курашдик. Танаффусдан сўнг тўпдан жуда осон айриладиган бўлдик. Ўйин охирида қийналдик, аммо мағлубиятга муносиб эмас эдик.
Биз ҳужумда агрессивроқ бўлишимиз лозим, аммо бу менинг ПСЖ мураббийи сифатидаги Чемпионлар лигасининг биринчи учрашуви. Бундай баҳслар натижасини ижобий ҳал қилиш учун уч ҳужумчилик ўйинни ривожлантиришимиз керак. Йигитлар кейинги баҳсларда бунданда яхшироқ ўйнай олишига ишонаман" - дейди Тухель.



