

"Ғалабага битта жамоа лойиқ эди ва бу биз эдик. Бу жуда-жуда яхши ўйин эди, аммо етарли даражада барқарор бўла олмадик. Ўйинда ютиб кетиш учун жарима майдончаси ичида бироз қатъият бизга етишмади.
Баъзида шундай бўлиб туради. Бундан сабоқ чиқаришимиз керак. Мукофотланиш учун қатъиятли бўлиш керак бўлади. 1 очко билан кифояланганимизга кўнишдан бошқа иложи йўқ, лекин бу адолатсиз натижа.
Биз олдинга чиқиб олиш учун қаттиқ ҳаракат қилдик. Рақиб эса битта жарима зарбаси ишлади ва гол урди", - деди "Челси" устози.



