Тухель Кантенинг жароҳати ҳақида маълумот берди

Mirjalol Normatov
29 авг 2021, 12:35
"Челси" ярим ҳимоячиси Нголо Канте "Ливерпуль"га қарши ўйин танаффусида алмаштирилди.

"Канте жароҳати сабабли майдондан чиқишга мажбур бўлди. Бу унинг тўпиғидаги муаммолари сабаб юзага келди. Айнан ушбу жароҳати боис "Арсенал"га қарши ўйинни ўтказиб юборганди. У танаффусда жароҳати сабабли тезлаша олмаётганини айтганидан кейин алмаштирдик", - деди Тухель.

"Челси"нинг навбатдаги ўйини 11 сентябрь куни "Астон Вилла"га қарши бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal