

Манба берган хабарга кўра, "Бавария" раҳбарияти бир қатор қониқарсиз натижалардан сўнг ишдан бўшатилиши мумкин бўлган амалдаги бош мураббий Юлиан Нагельсманнинг ўрнига бошқа мутахассис изламоқда.
"Бавария" кетма-кет 4 та ўйиндан бери Бундеслигада ғалаба қозона олмаяпти. Мюнхен клуби 7 турдан сўнг Бундеслига турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
49 ёшли Тухель яқинда "Челси"дан ишдан бўшатилди ва ҳозир ишсиз ҳисобланади.



