UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0

"Турон" назорат баҳсида "Ёзёвон-Лочинлари"ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

"Турон" назорат баҳсида "Ёзёвон-Лочинлари"ни мағлубиятга учратди

Бугун Ёзёвон туманидаги "Марказий" ўйингоҳда Яйпаннинг "Турон" ва Ёзёвоннинг "Ёзёвон-Лочинлари" жамоалари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг биринчи бўлими дастлабки дақиқаларида "Турон" вакиллари мезбонлар дарвозасига тезкор гол киритишнинг уддасидан чиқдилар. Бу вазиятда тажрибали футболчи Суннатилло Эрматов аниқ зарба билан "Ёзёвон-Лочинлари" дарвозасини ишғол этди - 0:1. Ўтказиб юборилган голдан сўнг мезбон жамоа футболчилари ҳам ҳужумкорликни оширишди. Бўлим сўнгига қадар ҳар икки жамоа вакилларида ҳам гол киритиш учун вазиятлар юзага келган бўлсада, дарвозалар дахлсиз қолди.

Иккинчи бўлимда яйпанликлар бош мураббийи Ислом Исмоилов "Турон" таркибида бир неча ўзгаришларни амалга оширди. Юзага келган вазиятларда заҳирадан ўйинга қўшилган Муҳаммадкомил Низомов икки бор мезбонлар дарвозасини ишғол этди.

Иккинчи бўлим охирлаб бораётган бир вақтда ниҳоят мезбонлар "Турон" дарвозасига гол киритишнинг уддасидан чиқдилар, гол муаллифи "Ёзёвон-Лочинлари"нинг тажрибали футболчиси Шаҳбозбек Абдураҳмонов бўлди.

Қайд этиб ўтиш лозим, иккинчи бўлимда "Турон" жамоаси сафида Жавоҳир Сохибов мезбонлар дарвозасига белгиланган пенальтини голга айлантира олмади. Бу вазиятда "Ёзёвон-Лочинлари" жамоаси посбони Жасур Абдуллаев маҳорат кўрсатиб, тўпни қайтариб қолди.

Учрашув шу тариқа "Турон" жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Назорат учрашуви.

Ёзёвон. "Марказий" ўйингоҳ

"Ёзёвон-Лочинлари" - "Турон" 1:3 (0:1)

Голлар: Суннатилло Эрматов (0:1), Муҳаммадкомил Низомов (0:2), Муҳаммадкомил Низомов (0:3), Шахбозбек Абдураҳмонов (1:3)

"Ёзёвон-Лочинлари": Жасур Абдуллаев, Ҳусанбой Ғаниев, Каримберди Мамадалиев, Жасурбек Отахонов, Зоҳид Исмоилов, Мақсад Ибрагимов, Абдумалик Исмоилов, Абдулазиз Жўрабоев, Шаҳбозбек Абдураҳмонов, Абдумутал Абдураҳмонов, Асилбек Алижонов

Заҳира: Шаҳризод Шаробиддинзода, Наимжон Юсупжонов, Самандар Юсуфзода, Абдувоҳид Солиев

"Турон": Акмал Ортиқов, Исмоил Охунжонов, Шохрух Холматов, Аслиддин Тоштемиров, Абдулазиз Абдурашидов, Ойбек Ахматов, Жавоҳир Соҳибов, Суннатилло Эрматов, Билол Тошмирзаев, Дониёр Исмоилов, Даврон Исоқов

Захира: Мирзохид Жалилов, Асилбек Қаюмов, Саидабзалхон Ахроров, Мухаммадкомил Низомов, Дилшод Хушбаков


Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика