"Турон" мураббийи Миржалол Жўраев: "Иккала жамоа ҳам ғалабага лойиқ эмасди"
24 июн 2023 22:40
Янгиликлар
"Турон" мураббийи Миржалол Жўраев: "Иккала жамоа ҳам ғалабага лойиқ эмасди"
- Ўйин биз кутгандек ҳужумкор руҳда бошланмади. Натижа икки жамоанинг кўрсатган ўйинига мос бўлди. Бугунги баҳсда иккала жамоа ҳам ғалабага лойиқ эмасди. Барчаси 0:0 ҳисобида акс этиб турибди. Биз ғалаба қозонишни истагандек, бироқ ишлар ўхшамади.
- Жамоа бош мураббийи ўйин қайдномасига киритилмади.
- Бу ҳақда тўғриси жавоб бера олмайман. Саволни тўғридан-тўғри клуб раҳбариятига берганингиз маъқул.
- Сиз биринчи давра якунига қадар жамоани бошқарасизми ёки мавсум якунига қадар?
- Ҳозирча бу ҳам мавҳум. Раҳбарият бизга дастлабки икки баҳсга жамоани тайёрлашимиз кераклигини айтишди. Ҳали мақсад ва вазифалар борасида гаплашиб кўрганимиз йўқ. Бундай саволларнинг барчасини раҳбариятга йўналтирганингиз маъқулроқ.
- "Турон" футболчиларида иккинчи бўлимда чарчоқ аломатлари сезилди. Бу ўйинга бўлган тайёргарликнинг кечикиб кетгани боисми? Кейин эса Қувондиқ Рўзиевни захирага олганингизда эътироз билдиргандек бўлди. Бу тўғри қарор бўлдими?
- Вазиятдан келиб чиққан ҳолда тайёргарликни кеч бошладик. Ўйинга етарлича даражада тайёрлана олмадик. Йигитларнинг жисмоний ҳолати ҳам яхши эмасди. Шунинг ҳисобига ҳам бўлган бўлса керак. Қувондиқ борасида гапирадиган бўлсам, у томонидан ҳеч қандай эътирозлар бўлмади. Буни тўғри алмаштириш бўлди деб ҳисоблайман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар