UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Туркман дербисида “Ахал”нинг ғалабали сериясига чек қўйилди Янгиликлар

Туркман дербисида “Ахал”нинг ғалабали сериясига чек қўйилди

Туркманистон чемпионати 2-турининг кечиктирилган учрашувида чемпионат пешқадами “Ахал” клуби “Ашхобод” стадионида амалдаги мамлакат чемпиони “Олтин Аср” жамоасини қабул қилди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мамлакат чемпионатининг марказий учрашуви – “туркман дербиси” мақоми остида ўтадиган “Ахал” – “Олтин Аср” жамоалари учрашуви аслида тақвим бўйича 11 март санасида ўтиши лозим эди. Аммо ТФФ қарори билан бу ўйин бошқа санга қолдирилди. “Олтин Аср” билан бўладиган ўйинга қадар “Ахал” кетма-кет тўрт ўйинда ғалаба қозониб келаётганди. Бу жиҳат ҳам беллашувга бўлган қизиқишни янада орттириши табиий эди. Мамлакатнинг икки кучли жамоаси ўртасидаги беллашувни 1500 нафар томошабин бевосита стадиондан туриб кузатиб борди.

Учрашувда ҳисобни 6-дақиқада “Олтин Аср”нинг собиқ ҳужумчиси Мурод Яхшиев очди. 29-дақиқада “Олтин Аср” форварди Олтимурод Аннадурдиев орадаги мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим ўрталарида Михаил Титов “Ахал” дарвозасини ишғол этиб, жамоасига ғалаба келтирди-1:2.

Шу тариқа “Ахал”нинг тўрт ўйиндан буён давом этаётган ғалабали сериясига чек қўйилди. Шунингдек, Хўжааҳмад Аразов жамоаси илк бор чемпионат баҳсларида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди.

Ушбу ғалабадан кейин “Олтин Аср” 9 очко тўплаб, турнир жадвалининг учинчи поғонасига кўтарилди. “Ахал” эса 12 очко билан ҳамон жадвалда етакчилик қилмоқда. 

«Олтин Аср» – «Ахал» – 2:1 (1:1)

30 апрел 2020 йил. Ашхабад. «Ашхабад» стадиони. 1 500 томошабин.

ГолларОлтимурод Аннадурдиев 29, Михаил Титов 57 — Мурад Яхшиев 6.

ОгоҳлантиришАхмед Атаев 38 — Илья Тамуркин 27, Ихлас Сапармамедов 31, Байрамнияз Бердиев (мураббий) 36, Сердар Аннаўразов 44.

Учрашув ҳакамиАкмурат Курбанов (Ашхабад).

Қанот ҳакамларАхмед Бегназаров (Марв), Полван Полвонов (Тошҳовуз).

Захира ҳаками: Арслан Гошшанов (Тежен).

Учрашув назоратчисиМақсад Сейиткулиев (Ашхабад).

Учрашув комиссари: Бердимурад Нурмурадов (Ашхабад).

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика