UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  3 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  9 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Туркиядан варианти нима учун ўхшамади? Қайси даврадаги "Навбаҳор" кучли? Эҳсони Паншанбе билан интервью Янгиликлар

Туркиядан варианти нима учун ўхшамади? Қайси даврадаги "Навбаҳор" кучли? Эҳсони Паншанбе билан интервью

Жорий йилда чемпионатимизда бир қатор легионерлар ўзларидан ижобий таассурот қолдиришга эришишди.

Уларнинг сафига "Навбаҳор"нинг тожикистонлик футболчиси Эҳсони Паншанбени ҳам кирита оламиз. Жамоага келган илк кунидан бошлаб мухлислар томонидан илиқ қарши олинган ярим ҳимоячига шу кунга қадар кўпгина чемпионатлардан таклифлар бўлди. Лекин нима учун "Навбаҳор"да қолишни афзал кўрди? Ушбу саволга қуйидаги интервью орқали жавоб олишингиз мумкин. 

- "Навбаҳор"да 2020 йилнинг иккинчи даврасидан бошлаб тўп тепиб келмоқдасиз. Деярли иккита мавсумни гувоҳи бўлдингиз. Жамоанинг мана шу икки мавсумдаги иштирокида қандай фарқ сездингиз? Таққослаган ҳолда баҳо бера оласизми?

- Ҳа, 2020 йилнинг иккинчи қисмида жамоага келгандим. Ўтган ва ундан олдинги мавсумда пастки ўринларни эгалладик. Шу боис катта фарқ кўрганим йўқ. Мухлислар биздан кўпроғини кутишади. 

- Клубга мослашиш ва ўйинга қўшилиб кетиш қийин кечмадими? Доим айтиб келамиз "Навбаҳор"да ўйнаб кетиш, босимни енгиб ўтиш осон эмас...

- Албатта, жамоага ва янги коллективга ўрганиш бироз вақт талаб қилди. Менимча ҳар бир футболчи бошқа бир жойга келганда маълум бир қийинчиликларга дуч келади. Бегона муҳит, мураббийнинг фалсафаси ва йигитлар билан чиқишиб кетиш. Тожикистон ва Ўзбекистон бир-бирига яқин халқ бўлгани учун ўрганиш қийинчилик туғдирмади. Жамоадошларим мени қўллаб-қувватлади. Мухлислар барча нарсани ишга солишди. 

- Бу мавсумнинг иккинчи даврасини ҳисобга олганда "Навбаҳор" қайси ўринларга мос, дея оласиз?

- Тан олиш керакки, биринчи даврада ўз имкониятларимиз даражасида ўйнай олганимиз йўқ. Иккинчи даврада эса нисбатан яхшироқ тўп тепдик. Тартибли ўйин кўрсатдик. Натижалар ёмон бўлмади. Агарда чемпионат яна бир неча тур давом этганида "Навбаҳор" бемалол кучли тўртликдан ўрин эгалларди. 

- Ўтган мавсум якунида, мазкур йил ёзида бир қатор клублардан таклифлар бўлганди. Хусусан Туркия Суперлигаси вакили "Хатайспор" жамоаси сизни ҳарид қилмоқчи эди. "Лочинлар" сафида қолганингиз маош ва яхши шароитлар сабабми? Агарда ихтиёр ўзингизда бўлганида қайси бирини танлар эдингиз?

- Шартлар ва маошлар борасида сир сақлаш сиёсатини афзал кўраман. "Хатайспор" жуда яхши шароитларни таклиф қилди. Лекин икки томон трансферим борасида бир қарорга кела олишмади. 

- Душанбенинг "Истиқлол" жамоаси бош мураббийи Виталий Левченко ҳам сизни ўз жамоасида кўришдан хурсанд бўлишини айтганди...

- Барча таклифларни агентим билан бирга муҳокама қиламиз. Биз асосан янги таклифларни келажак фаолиятимга қанчалик таъсир қилиши ҳақида ўйлаймиз. "Истиқлол" мен ўсган, катта тажриба тўплаган жамоа. Балки бир кун келиб қайтарман.

- Собиқ жамоангизнинг ўтган мавсумдаги муваффақиятлари ва ОЧЛда кучли рақибларни мағлубиятга учратгани тасодифми?

- Йўқ, тасодиф эмас. "Истиқлол"даги кўп футболчилар Тожикистон терма жамоасида ўйнашади ва халқаро тажриба тўплашган. ОЧЛда бутун юрагим билан "Истиқлол"га мухлислик қилдим. Уларнинг ғалабасига ишондим. 

- "Навбаҳор" мухлисларига тилакларингиз ва кейинги режаларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Кейинги фаолиятим қандай бўлади ҳаммасини вақт кўрсатади. Мухлисларга эса стадионга келиб доим қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. Улар энг яхшилари. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика