UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  5 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   0 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  33 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  7 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  16 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  11 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  151 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10

Туркиядан қайтганидан сўнг карантинга олинган Шота Арвеладзе "Пахтакор" машғулотларига қўшилди Янгиликлар

Туркиядан қайтганидан сўнг карантинга олинган Шота Арвеладзе "Пахтакор" машғулотларига қўшилди

13 июнь санасида Суперлигага рестарт берилишидан хабарингиз бор.

Айни пайтда клублар қайта тикланажак ўйинларга қизғин тайёргарлик олиб боришмоқда.

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" ҳам "Сўғдиёна"га қарши Жиззахда кечадиган беллашувга ҳозирлик кўрмоқда. "Шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе бугундан жамоа машғулотларига қайтди ва жараённи шахсан ўзи назорат қилмоқда. Ёдингизда бўлса, грузиялик мутахассис Туркиядан Ўзбекистонга қайтиб келганидан сўнг карантинга олинганди. Энди эса амалдаги чемпионлар яна бош мураббий қўл остида машғулотларни давом эттиришмоқда.

Шота Арвеладзе Тошкентга қайтган ва карантинга кирган

Шота Арвеладзе ва Жасур Абдураимов.



Бундан ташқари, "Пахтакор"нинг дарвозабонлар мураббийи Иброҳим Йилмаз ҳам бугундан машғулот жараёнига қайтди. У ҳам Шота сингари карантинда эди. Туркиялик мутахассис йўқлигида дарвозабонлар билан тажрибали мураббий Денис Иванков вақтинча ишлаб турган эди. Бу ҳақда Иванковнинг ўзи ҳам сайтимизга берган интервьюсида айтиб ўтганди ва "Пахтакор"дан унга аниқ таклиф борлигини ҳам қўшимча қилиб ўтганди. Бугунги машғулотларда эса Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи кўриниш бермаяпти. Балки, у ҳали клуб томонидан берилган таклифни қабул қилмагандир. Ҳаммасига вақт аниқлик киритади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи “Пахтакор”да иш бошлашга яқин турибди

Иброҳим Йилмаз ҳам машғулотларга қайтди.


Шунингдек, жамоа етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтган. Ярим ҳимоячи жароҳат сабаб маълум вақт индивидуал тарзда шуғулланди.

Фото Машариповнинг ҳолати қандай? "Пахтакор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ

Машариповнинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтгани мухлислар учун хушхабар.


Мураббийлар тўлиқ таркиб бўлишганидан кейин кайфиятлари аъло.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика