UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  34 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  0 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23

Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор Янгиликлар

Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор

Теглар :  Туркия
Туркияда катта қимор можароси бўйича тергов ишлари давом этмоқда.

Турли дивизионларда тўп сураётган 1000 дан ортиқ футболчи қимор ўйинларига алоқадорлик айби билан мусобақалардан четлатилди. Улар орасидан 27 нафари Суперлига жамоаларида тўп суради.

Туркиянинг Milliyet нашри хабар беришича, четлатилганлар орасида "Галатасарой", "Бешиктош", "Трабзонспор", "Анталяспор" футболчилари бор. Четлатилганлар орасидан фақат биттаси легионер ҳисобланади.

Туркия футбол федерацияси ФИФА билан қўшимча трансфер ойнасини очиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, чунки иккинчи ва учинчи дивизион жамоалари таркиб тўплашда қийинчиликка дуч келган. Ҳозирча бу дивизионлардаги мусобақалар вақтинча тўхтатилган.

Бундан аввал Туркияда 17 нафар ҳакам ва икки клуб президенти ҳибсга олинган, шунингдек, 149 нафар ҳакам қимор ўйинларида иштирок этгани учун четлатилган эди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
11 ноя 07:24:36
Адхамжон Низамов
Б Г фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Биздаям бир текшириш ўтқизса яхши бўларди, фақат футболчиларни ўзинимас, Эрматовдан бошлаб полни судя ва атрофидагилани текшириш керак...
Бизда теширса хам,ок булиб чикверади.Чунки текширувчилар хам пулини олади ва "тоза"деб хисобот беради.
   
11 ноя 11:57:04
Mufassal Iymon
barselona7 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Италияда, энди Туркияда. Англияда ҳам бирқанча ўйинчилар четлатилганди. Биздачи ҳаммаси шаффофмикан? Негадир 4-5 йил олдин Махарадзе сал учини чиқарганди негадир ўзи ҳам у ҳақидаги гаплар ҳам тинчиб кетди.
O'zi shu maharadzeni ayblab qoralab yopdi yopdi qivorishgan, aslida katta aybdorlar menimcha hamon xalq xurmatida mehr muruvvat og'ushida huddiki qahramondek yurishibdi ikki yuzlamachi xoyinlar
   
11 ноя 06:45:53
F.K.N.
Шу ҳароми қиморни ҳечким ўйнамаса пул тикмаса шу йўқ бўлиб кетади банкрот бўлиб. Лекин одамзотда нафс деган Аждарҳо бор экан юраверамиз энамизни сўраб.Ҳамма жойда шу ҳаром ўйинни рекламаси шундан топкан пулинг нима бўларди ҳаромдан келган ҳаромга кетаверади.Одамни ўзида ҳоҳиш ўйнаш ўйнамаслик ўйнамасин дейдию ўйнаганига қўймай кўтини ичигача реклама қилиб ўлиб ётади ҳаромҳўрлар.
   
11 ноя 02:54:37
dilmurod sport
Бунақа тозаланишдан кейин Туркия Футболи ривожланса керак
   
11 ноя 02:04:45
Б Г
Биздаям бир текшириш ўтқизса яхши бўларди, фақат футболчиларни ўзинимас, Эрматовдан бошлаб полни судя ва атрофидагилани текшириш керак...
   
11 ноя 00:32:05
barselona7
Италияда, энди Туркияда. Англияда ҳам бирқанча ўйинчилар четлатилганди. Биздачи ҳаммаси шаффофмикан? Негадир 4-5 йил олдин Махарадзе сал учини чиқарганди негадир ўзи ҳам у ҳақидаги гаплар ҳам тинчиб кетди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика