Туркия Суперлигаси. “Карагюмрук” сафарда дуранг ўйнади, Шукуров яна тўлиқ ҳаракат қилди

Eldor Akmurzayev
4 сен 2022, 09:15
Туркия чемпионати 5-турида “Карагюмрук” сафарда “Сивасспор” билан баҳс олиб борди.

Учрашувда ҳисоб очилмади. Ўйиннинг 89-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Угур Чифтчи 2-сариқни олиб, майдондан четлатилди.

Фотиҳликлар сафида Отабек Шукуров баҳсни тўлиқ ўтказди.

Мазкур натижадан кейин Андреа Пирло шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 4 тага етди ва улар турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда. Жамоани олдинда 11 сентябрь куни ўз майдонида “Гиресунспор”га қарши ўйин кутмоқда.

ТУРКИЯ ЧЕМПИОНАТИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia