UZ

Туркия Суперлигаси. “Карагюмрук” Оздоевнинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Шукуров 2-таймда майдонга тушди (+турнир жадвали) Янгиликлар

Туркия Суперлигаси. “Карагюмрук” Оздоевнинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Шукуров 2-таймда майдонга тушди (+турнир жадвали)

Туркия чемпионати 22-турида “Карагюмрук” ўз майдонида “Бешиктош”ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувда ҳисобни 33-дақиқада Женк Тосун очди. 2-тагм бошида эса мезбонларнинг россиялик легионери Магомед Оздоев гол уриб, мувозанатни тенглаштирди. Отабек Шукуров 69-дақиқада Андреа Бертолаччи ўрнига захирадан баҳсга қўшилди. Учрашувда эса ҳисоб бошқа ўзгармади.

Андреа Пирло шогирдлари очколарини 23 тага етказиб, мусобақа жадвалида 10-ўринда бормоқда. “Бешиктош” эса 39 очко билан 4-поғонада турибди ва пешқадам “Галатасарой” билан фарқ 9 баллни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, фотиҳликлар кейинги турни 4 февраль куни сафарда “Анкарагуджу”га қарши ўтказади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика