

Қувонарлиси, уч учрашувда иштирок этадиган барча ўзбекистонлик ўйинчилар (Ҳусниддин Алиқулов, Азиз Турғунбоев ва Отабек Шукуров) асосий таркибда майдонга тушишди.
Ҳусниддин Алиқулов 74-дақиқада сариқ карточка олди ва кейинги ўйинни ўтказиб юборади.
"Пендикспор" — "Резиспор" 2:1
Голлар: Маме Тиам (65), Умут Найир (74) — Жонжо Шелви (44).

Азиз Турғунбоев 76-дақиқада ўз ўрнини шеригига бўшатиб берди.
"Сивасспор" — "Истанбул Башакшехир" 0:1
Гол: Давидсон (29)
Четлатиш: Ибрахим Акдағ (45+1)

Отабек Шукуров 28-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва танаффусда алмаштирилди.
"Фенербахче" — "Кайсериспор" 3:0
Голлар: Мичи Батшуайи (18), Александр Жику (43), Чаклар Суюнжи (59).




