UZ

Сўнгги янгиликлар

17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  1 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3

Тур футболчиси Нарзуллаев: "Лобановнинг сейвлари жамоамизни руҳлантириб юборди" Янгиликлар

Тур футболчиси Нарзуллаев: "Лобановнинг сейвлари жамоамизни руҳлантириб юборди"

Кеча сайтимиз орқали Coca Cola Суперлига 4-тур якунлари бўйича лауреатларни эълон қилган эдик.

Унга кўра тур футболчиси сифатида "Металлург" ўйинчиси Дониёр Нарзуллаев эътироф этилди. Маҳоратли ярим ҳимоячи "Локомотив" билан ўйинда барча учта голда ассистентлик қилиб жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Биз бу борада "Металлург" жамоаси аъзосининг фикрлари билан қизиқдик.

"Биринчи галда эътибор учун катта раҳмат. Очиғи хурсанд бўлдим. Ўйинга келадиган бўлсак кўрган бўлсангиз биринчи бўлимда устунлик кўпроқ рақиб томонида бўлди. Лекин, биз яхши ҳимояландик. Баҳс курашларга бой тарзда ўтди десам адашмаган бўламан. Икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Биз жамоавий ўйин намойиш қилдик. "Локомотив" ўзи яратган имкониятлардан фойдалана олмади. Александр Лобанов жамоамизни учта яққол голдан қутқариб қолди. Унинг сейвлари бизни янада руҳлантириб юборди. Умуман олганда карантиндан сўнг учрашувга қисқа вақт давомида муносиб тайёргарлик кўрдик",- дейди Нарзуллаев.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика