

"Пахтакор" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувида жуда фаол ва яхши ўйнаган Абдурахимов жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. "Пахтакор"нинг баҳсдаги ягона голи ҳам айнан Абдурахимов-Машарипов-Безерра "учлиги" ташкил этган комбинациясидан кейин вужудга келди. Учрашув давомида Абдурахимов бир қатор хавфли вазиятларни вужудга келтирди ва рақиб дарвозаси томон кўп хавф солди.
Шу тариқа Баҳром Абдурахимов турнинг энг яхши футболчисига айланди.




