UZ

Сўнгги янгиликлар

01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  1 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  19 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

Тунислик Муҳаммад Салем ҳам АГМК аъзосига айланди Янгиликлар

Тунислик Муҳаммад Салем ҳам АГМК аъзосига айланди

Ҳуқуқий жиҳатдан Украина Премьер-лигаси иштирокчиси “Ингулес” (Петрово) клуби марказий ҳимоячиси Муҳаммад Али Салем энди Олмалиқ клуби шарафини ҳимоя қилади.

У 1996 йилнинг 6 январида Тунисда таваллуд топган. Ўз вақтида мамлакатнинг "Африкен Тунис", "Олимпик Бежа", "Этуал Метлаю" жамоаларида тўп сурган. 2020-21 йиллар мавсумида  “Ингулес” клубига трансфер қилинган. Россия-Украина ҳарбий мажароси бошлангандан сўнг, ФИФА ушбу давлатларда тўп тепаётган ҳорижий футболчилар амалдаги шартномаси бўлса ҳам, ўз ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида бошқа мамлакат чемпионатига эркин агент мақомида кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида қарор чиқарган. Айнан шу қарор асосида Муҳаммад Салем Тунис чемпионати иштирокчиси "Шебба" жамоасига кўчиб ўтди ва у ерда 6 ой мобайнида тўп тепди. 

Энди у АГМК мураббийлар штаби таклифига кўра фаолиятини юртимизда давом эттирадиган бўлди. Клуб ва футболчи ўртасида шартнома имзоланиб, Муҳаммад Салем жамоамизнинг Анталиядаги ўқув-йиғин машғулотларига қўшилди.

Салемнинг устун томонларидан бири – бўйдор (1,81 см) ҳамда мараказий ҳимоядан ташқари иккала қанотда ҳам бемалол ўйнай олади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика