Тунис дарвозабони учун мундиал тугади

Mirjalol Normatov
20 июн 2018, 16:30
Тунис термаси матбуот хизмати хабарига кўра, дарвозабон Муэз Ассен мундиалнинг қолган учрашувларида термасига ёрдам бера олмайди.

Дарвозабон Англияга (1:2) қарши учрашувда жароҳат олганди. Кейинчалик унинг елкаси сингани маълум қилинди. Шу боисдан у муддатидан эрта мундиалдаги иштирокини якунлади.

Тунис кейинги турни 23 июнь куни Бельгияга қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: euro-football.ru