Трапаттони Ирландия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

Narzulla Saydullayev
11 сен 2013, 16:20
Жованни Трапаттони Ирландия терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимидан кетди.

Ҳамкорлик томонларнинг келишивуга биноан тугатилган.

Эслатиб ўтамиз, 74-ёшли италиялик мутахассис Ирландия терма жамоасини 2008 йилдан бери бошқариб келаётган эди. Унинг мураббийлиги даврида жамоа Евро-2012 баҳсларига чиққан.

Жаҳон чемпионати-2014 саралаш баҳсларида Ирландия  терма жамоаси омадсиз иштирок этди ва ҳозирда мусобақага чиқишга деярли имконияти йўқ.

Яқин орада жамоани бошқарадиган янги бош мураббий номи маълум бўлади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru