UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  2 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   0 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  33 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  4 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  16 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  151 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10

Transfermarkt ва Championat.Asia Ўзбекистонда 2022 йил якунларини сарҳисоб қилди Янгиликлар

Transfermarkt ва Championat.Asia Ўзбекистонда 2022 йил якунларини сарҳисоб қилди

Икки сайт ҳамкорлигида олти номинация бўйича ғолиблар аниқлаб олинди.

Ҳужумчи Бобир Абдихолиқов йил ўйинчисига айланди. У 2022 йилги мавсум Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоасида 32 та ўйинда 26 та гол урди ва 7 та ассист қайд этди. Шу сабаб Бобирнинг трансфер нархи ошди ва эндиликда 1 млн еврога баҳоланмоқда.



Тошкентнинг "Олимпик" жамоаси устози Тимур Кападзе йил мураббийи бўлди. Унинг қўл остида фақатгина ёш ўйинчилардан ташкил топган жамоа Суперлигадаги илк мавсумидаёқ олтинчи ўринни эгаллади. "Олимпик" Ўзбекистон чемпионатида мавсум давомида бир неча бор ғалабага эришди ва номдор рақиблардан очко олди. Бундан ташқари, ёш мутахассис Олимпия термаси билан U-23 Осиё Кубоги финалчисига айланди.



Аббосбек Файзуллаев энг яхши ёш ўйинчи бўлди. "Пахтакор"нинг 19 ёшли хавбеки 32 та ўйинда 8 та тўп киритди ҳамда 2 та голга ассистентлик қилди. Файзуллаев голларидан бирини "Ал Таавун"га қарши ОФК Чемпионлар Лигасидаги ўйинда урди.



Энг яхши дарвозабон "Навбаҳор"дан Ўткир Юсупов бўлди. У 37 та ўйинда ўз дарвозасидан жами 21 та тўп олиб чиқди ва ўз ҳисобига 20 та "қуруқ" ўйин ёздириб қўйди. Юсупов 2022 йилда Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи рақамли дарвозабонига айланди, Россия, Қозоғистон ва Камерунга қарши рақибларга қарши ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.


Шунингдек, энг яхши эркак ва аёл футзалчилар ҳам аниқланди: бу номинацияларда Ҳусниддин Нишонов ва Махлиё Сарикова муносиб деб топилди. Нишонов BMB таркибида мамлакат чемпионати ва Кубогини ютди, шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасига футзал бўйича Осиё Кубогининг бронза медалларини олишга ёрдам берди. Унинг ҳисобида Ўзбекистон чемпионатида 31 та учрашувда 23 та гол бор. 



Сарикова "Севинч" жамоаси таркибида 20 та ўйинда 18 та гол урди ва мамлакат чемпионига айланди.


Йил ўйинчиси – Бобир Абдихолиқов ("Энергетик-БГУ")

Йил мураббийи – Тимур Кападзе ("Олимпик")

Энг яхши ёш ўйинчи – Аббосбек Файзуллаев ("Пахтакор")

Энг яхши дарвозабони – Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Энг яхши эркак футзалчи – Ҳусниддин Нишонов (BMB)

Энг яхши аёл футзалчи – Махлиё Сарикова ("Севинч")

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика