UZ

Сўнгги янгиликлар

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  5 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  3 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  14 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

Transfermarkt ва Championat.Asia апрель ойининг энг яхшиларини аниқлашди Янгиликлар

Transfermarkt ва Championat.Asia апрель ойининг энг яхшиларини аниқлашди

Championat.Asia ва дунёга машҳур бўлган Transfermarkt порталининг ўзаро ҳамкорлиги бу йил ҳам давом этмоқда.

Ушбу ҳамкорлик доирасида икки сайт биргаликда ҳар ой Суперлиганинг энг яхши мураббий ва энг яхши футболчисини аниқлаб келмоқда.

Овоз бериш жараёнида Championat.Asia сайти журналистлари ҳамда Transfermarkt порталининг рус бўлими ходимлари иштирок этишди, таклиф этилган эксперт сифатида Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, таниқли мутахассис Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

Овоз бериш натижасига кўра энг яхши мураббий сифатида Максим Шацких тан олинди. Унинг қўл остида "Пахтакор" Суперлиганинг 4та учрашувида 4та ғалабага эришди ва пешқадамлар сафига қайтди. Шацкихга сўралганларнинг 76% овоз берди.

Ой футболчиси сифатида "Пахтакор" сардори Драган Черан эътироф этилди. У апрель ойидаги 4та учрашувда 6та гол урди. Черанга 52% овоз берилди, унинг энг яқин таъқибчилари - Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф") ва Остон Ўрунов ("Навбаҳор") - 16% дан овоз олишди.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика