Transfermarkt: "Андижон" янги легионер билан йил охиригача шартнома тузди
17 июл 13:03
Янгиликлар
Transfermarkt: "Андижон" янги легионер билан йил охиригача шартнома тузди
"Андижон" клуби мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Александр Хомяков бошчилигидаги "бургутлар" кеча ўртоқлик учрашувида Про лига иштирокчиси "Арал" клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этишди. Мазкур баҳсда қозоғистонлик Абинур Нуримбет майдонга тушиб гол урди.
Transfermarkt порталига кўра, Абинур кеча 16 июль куни "Андижон" билан 2024 йил охирига қадар шартнома тузган.
Маълумот учун, Абинур бунга қадар Қозоғистонда "Тараз" ва "Улитау", Беларусда "Энергетик-БГУ" ва "Гомель" клубларида тўп тепган. Transfermarkt портали унинг трансфер нархини 175 минг еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
20:27
Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас" 10
19:21
Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди 14
Фикрлар