“Тракторсози” мухлислари Қаршига ташриф буюради

Narzulla Saydullayev
25 янв 2015, 12:00
Ўзингизга маълумки, 25 февраль куни “Насаф” жамоаси ОЧЛ-2015 гуруҳ босқичидаги илк ўйинни ўз майдонида Эроннинг Табриз шаҳри клуби “Тракторсози”га қарши ўтказади.
Клуб расмий сайти орқали берилган эълонда Табризлик мухлисларга Қарши шаҳридаги ўйинда ўз севган жамоасини қўллаб- қувватлашга таклиф этилди. Клуб раҳбарияти ва мухлислар фаолллари мана шу ташкилий ишга ҳозирдан киришган. Демак, Эронлик мухлислар ўйиндан бир неча кун аввал Қаршига ташриф буюришлари мумкин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: voha.uz