UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  14 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Тожибоев ва Холмуродов Ғузорга келишди Янгиликлар

Тожибоев ва Холмуродов Ғузорга келишди

Ўз қароргоҳида тайёргарлик кўраётган “Шўртан” жамоаси футболчилари 16 январь куни “Насаф”нинг ёшлар таркиби билан синов-назорат учрашувини ўтказишди.
Қаршида, “Насаф” футбол Академияси сунъий қопламали майдонида ўтган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ғузорликлар томонидан киритилган голга Ботир Қодирқулов муаллифлик қилди. Шу куни машғулотларга келиб қўшилган Элдор Тожибоев, гарчи жамоадошлари билан бирга бўлса-да, майдонга туширилмади. Эслатиб ўтиш жоиз, бу тажрибали дарвозабон ўтган мавсумнинг иккинчи даврасини “Шўртан” сафида ўтказган эди. Тожибоев янги мавсумни ҳам ғузорликлар билан бошлаш ниятида эканлигини маълум қилди.   

Шунингдек, ўз вақтида “Шўртан” таркибида фаолият кўрсатган ҳимоячи Фахриддин Холмуродов ҳам “Оқ бўрилар” машғулотларига келиб қўшилган. Тожибоевдан фарқли равишда, у биринчи куннинг ўзидаёқ майдонга тушишга улгурди.

Энди Мухтор Қурбонов шогирдлари 20 январь куни Ғузорда “Машъал” жамоасига қарши яна бир синов-назорат учрашувини ўтказишади ва қисқа муддатли танаффусга чиқишади. Кейинги босқич тайёргарликлари пойтахтга кўчади.

“Насаф” – “Шўртан” – 1:1.
“Шўртан”:
Р.Абдулов (Ж.Каримов, 72), З.Раупов (Э.Тоғаев, 61), Ж.Отақулов (Б.Тўраев, 61), А.Алиқулов (Э.Интизомов, 46), У.Эшмуродов (Д.Донаев, 46, Ф.Холмуродов, 70), М.Маҳмудов (Р.Абдувоҳидов, 50), А.Востриков (Ш.Хурсанов, 46), Д.Камолов (Ғ.Раҳмонов, 46), А.Бабаев (О.Каримов, 40, Т.Нуруллаев, 78), Б.Қодирқулов (А.Арслонов, 46), И.Каримов (С.Тўрақулов, 50).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика