Тотти: “У ростдан 50 ёшгача ўйнамоқчи”

Eldor Akmurzayev
16 апр 2020, 19:15
“Рома” афсонаси Франческо Тотти “Ювентус” кипери Жанлуижи Буффон фаолиятини қачон тугатишни хоҳлаётганига аниқлик киритди.

Буффон январда 42 ёшни қарши олди.

“Буффон 50 ёшгача ўйнамоқчи. Буни жиддий айтмоқдаман. Ўйлашимча, у яна 2 ё 3 мавсумни юқори савияда ўтказа олади”, дея Instagram'да Фабио Каннаваро билан жонли эфирда гапирган Тотти.

Қайд этиш керакки, Жижи туринликлар билан амалдаги шартномани яна бир йилга узайтиришни режалаштирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: football24