“Тоттенхэм”ни ким бошқариши маълум бўлди

20 ноя 2019, 09:29
Жозе Моуриньо яна ишга қайтади.

Италиялик инсайдер Танкреди Палмерининг ёзишича, “шпорлар” Маурисио Почеттино ўрнига Жозе Моуриньони бош мураббий этиб тайинлайди. Қайд этилишича, Даниэль Леви Моуриньо билан аллақачон келишувга эришган. Фақат томонлар шартноманинг кичик деталларини ҳал қилиб олса бўлганди. Тез орада расмий таништирув маросими бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилдан бери Лондон клубини бошқариб келган Маурисио Почеттино кеча ишдан бўшатилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Tuttomercatoweb

Сўнгги янгиликлар

Барча ›