"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон"га таклиф юборди

Mirjalol Normatov
21 янв 2022, 12:31
"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" вингери Адама Траоренинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"The Telegraph" хабарига кўра, "шпорлар" трансфер суммаси 15 миллион фунт бўлган таклиф жўнатган. Аммо бу сумма "бўрилар" учун камлик қилган ва таклифга рад жавоби берилган. "Вулвз" футболчисини 20 миллион фунтдан камига сотмоқчи эмас.

Ушбу мавсумда 25 ёшли футболчи 22 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›