

29 ёшли испаниялик футболчи мавсум охирида эркин агентга айланиши мумкин ва "шпорлар" бундан фойдаланиб қолишмоқчи.

Daily Star хабарига кўра, "Тоттенхэм" ёзда "қаймоқранглилар" вингерини бепул қўлга киритишга ҳаракат қилади.
Васкес жорий мавсумда "Реал Мадрид" сафида 27 ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ҳамда 6 та голли узатмани амалга оширган. Унинг бозор қиймати – 15 миллион евро.



