

"Шпорлар" шартномани узайтиришни хоҳлашаётган бўлса ҳам, Кейн билан янги келишув борасида ишлашга тайёр эмаслар.
28 ёшли футболчи ўтган йили унга "Манчестер Сити" қизиқиш билдираётган пайти "Тоттенхэм" таклифини рад этди.
Кейннинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ҳужумчи 2021/22 йилги мавсум 34та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 3та ассист қайд этди.


