"Тоттенхэм" билан ўйиндан олдин "Юнайтед"нинг ноҳуш статистикаси

Mirjalol Normatov
12 янв 2019, 13:13
Эртага, 13 январь куни АПЛнинг 22-тури доирасида "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви ўтказилади.

Манкунианликлар Лондонда "Тоттенхэм" майдонида сўнгги марта ғалаба қозонганида 2012 йилнинг март ойи бўлган. Эшли Янг дубль қайд этган баҳсда "Юнайтед" 3:1 ҳисобида ғалабага эришганди.

Ҳозирда "Юнайтед" АПЛнинг 6-жамоаси бўлиб турибди. "Шпорлар" эса 3-ўринда. Томонларнинг биринчи даврадаги баҳсида меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Агарда "Юнайтед" ғалаба қозонадиган бўлса, Оле-Гуннар Сульшер клуб рекордини ўрнатади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports