UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  0 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  9 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21

Тошкентда "Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва дунё тажрибаси" конференцияси бўлиб ўтди Янгиликлар

Тошкентда "Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва дунё тажрибаси" конференцияси бўлиб ўтди

Теглар :  Конференция
Бугун Radisson BLU Hotel Tashkent меҳмонхонасида "Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва дунё тажрибаси" конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда 2017 йилнинг 10 августида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3196 рақамли "Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида"ги қарори муҳокама қилинди. Конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистон ва Россиядаги турли спорт ташкилотлари спикерлари таклиф этилганлиги ва унинг ЎФФ Президентлиги сайловлари атрофида ўтказилиши алоҳида эътиборга лойиқ.



Конференция спикерлари:
Мирзаҳаким Тўхтамирзаев - Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг матбуот-хизмати раҳбари қўмита иш структураси ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот берди.

Комил Зиядуллаев - Ўзбек давлат жисмоний тарбия институтининг "Спорт менежменти ва иқтисодиёти" кафедраси раҳбари келаси йилдан бошлаб спорт менеджерлар факультети очилиши ва бу йўналишда замонавий мутахассислар етиштирилиши бошланиши ҳақида сўз юритди. Журналистларнинг “бу мутахассисларни КИМ етиштиради” деган ўринли саволига жавобан хориждан ҳам мутахасислар жалб этилиш режалари ҳақида тўхталди.



Алишер Аминов - "Ҳуқуқий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш халқаро фонди" вице-президенти хамда Владимир Леонченко - Россиядаги "Росич" спорт клубининг бош ва ижрочи директори, FIFPro (футболчиларнинг жаҳон касаба уюшмаси) техник қўмитаси аъзоси, ижрочи директор, футболчилар ва мураббийларнинг профессионал иттифоқи кенгаши раиси билан хамкорликда  Россия, МДХ Давлатлари ва хориж давлатларидаги футбол ахволини атрофлича анализи билан ўртоқлашди. Россия футбол бошқаруви мисолидаги хатолар тилга олинди, Ўзбекистон футболи соҳасидаги камчиликлар  -  хусусан кадрлар,  молиялаштиришдаги мавжуд муаммолар, бюджет маблағларининг ноўрин ишлатилиши,  футбол бошқарувидаги вертикал система ва унинг яхши иш бермаслиги, ФИФА регламентлари ва уларга амал қилиш муҳимлиги ҳақида таҳлилий презентация тақдим этди. 



МТЖ ЖЧга чиқа олмаганлиги фонида бу муаммоларнинг муҳокамаси  кескин тус ола бошлади ва унинг модератори машҳур журналист Бахтиёр Насимов журналист ҳамда иштирокчиларга доимий равишда регламент ҳақида эслатиб туришга мажбур булди.



Қизиғи шундаки, конференция ўтаётган пайтда МТЖ бош мураббийи Самвел Бабаян истеъфога чиқарилганлиги ҳақидаги хабар тарқатилган эди бундан бехабар тадбир иштирокчилари эса уни бир неча бор мисол тариқасида тилга олишди.



Нима бўлганда ҳам бу каби тадбирлар фикрлар хилма-хиллиги ва умид қиламизки спорт ташкилотларининг бошқаруви, хусусан футбол бошқарувида янада кўпроқ шаффофлик олиб келишга хизмат қилади. Тадбир ҳақида унинг ташкилотчиси бўлган anhor.uz интернет порталида ҳамда бизнинг видео репортажимизда янада кўпроқ маълумотга эга бўлиш мумкин.

TAS-IX



TAS-IX эмас


Матлюба Мустаева

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика