UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  0 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  56 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  24 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2

Тошкентда 140 кундан буён ўйин ўтказмаган жамоага қарши ўйнаймиз Янгиликлар

Тошкентда 140 кундан буён ўйин ўтказмаган жамоага қарши ўйнаймиз

Хабарингиз бор, ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси июнь ойида учта ўртоқлик ўйинларини ўтказади.

Дастлабки баҳс Туркияга қарши Анталиянинг Аланья шаҳарчасида ўтказилиб, унда терма жамоамиз 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Кеча Тошкентга қайтиб келган терма жамоамиз энди 7 июнь куни "Бунёдкор" стадионида КХДРни қабул қилади.

Бўлажак рақибимиз саналган КХДР ўтган йили кузда ҳам Тошкентда ўртоқлик беллашуви доирасида меҳмон бўлганди. Ўшанда терма жамоамиз Марат Бикмаевнинг дубли эвазига ғалаба қозонганди.

Қайд этиш керакки, бу жамоа январда ўтган Осиё Кубогида ҳам иштирок этиб, ўз гуруҳидаги барча ўйинларда йирик ҳисобда мағлуб этилган ва қитъа чемпионатида ўз дарвозасидан энг кўп (14) гол ўтказиб юборганди.

Осиё Кубогидан кейин КХДР ҳали бирорта учрашувда майдонга тушгани йўқ ва 7 июнь куни қитъа чемпионатидан кейинги илк баҳсида терма жамоамиз рақибига айланади.

Кеча Туркиядан Тошкентга қайтган Ўзбекистон терма жамоаси бугундан эътиборан КХДР ва Сурияга қарши ўйинларга тараддуд кўришни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 7 июнь куни КХДР ҳамда 11 июнь куни "Бунёдкор" стадионида Сурияни қабул қилади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика