UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Тошкент шаҳар ФА масъул котиби Туркиянинг футбол "пойтахти" билан яқиндан танишяпти Янгиликлар

Тошкент шаҳар ФА масъул котиби Туркиянинг футбол "пойтахти" билан яқиндан танишяпти

Тошкент шаҳар футбол Ассоциацияси бош котиби Нодирхўжа Юлдашев айни пайтда Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб турибди.

Хўш, Истанбулга ташрифдан асосий мақсад нима? Туркиядаги академиялар фаолияти қандай? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Нодирхўжа Юлдашев билан боғландик. 

"Истанбулга келишимга бир нечта сабаблар бор эди. Биринчидан, Туркиянинг энг кучли клублари айнан шу шаҳарда жойлашган. Иккинчидан, 2020 йилда Одил Аҳмедов академияси тарбияланувчиси Жаъфар Тўхтабоев "Фенербахче" академияси кўригида бўлиб, клубга қабул қилинган эди. Шу боламизнинг ҳозирги ҳолати билан танишиш, Истанбул Футбол Федерацияси фаолияти ҳақида маълумот тўплаш, клублар билан музокара ўтказиш, турк клубларини Ўзбекистондаги болалар ўртасидаги "Наврўз", "Мустақиллик Кубоги" каби мусобақаларга таклиф қилиш, ўзбекистонлик мураббийларни Туркиядаги кучли клубларга малака оширишга юборишни келишиб олиш каби масалаларни муҳокама қилдик. 

Очиғини айтаман, турклар қардош юрт сифатида бизни жуда яхши кутиб олишди ва барча шароитларни яратиб беришди. Куни кеча "Фенербахче" клуби академияси менежери Кемал Аслан ёрдамида академиядаги шароитлар билан танишдим. У ўзбекистонлик футболчилар Туркияда кўпроқ ўйнашса яхши бўлишини таъкидлади. Сабаби бизнинг юртлар қардош халқ, менталитети жуда яқин ва ота-боболаримиз ўртасида боғлиқликлар бор. 

"Фенербахче" академиясидаги шароитлар қуйидагича экан: 

6-11 ёшгача болалар бошқа майдонда тўп тепишади. 2 та сунъий стадион бор. Бири 60х90 (тахминан), иккинчиси 60х40. Иккинчиси, асосан, дарвозабонлар учун ишлайди. Шунингдек, индивидуал машқларга асқатади. Индивидуал машқлар бизда бўлгани каби 10 кишига эмас, 1 кишига ўтилади ва битта дарс $50 гача. 

Туркия 8 та лигадан иборат биринчиликка эга экан. Дасталбки 4 таси профессионал. Биз билган "Фенербахче", "Галатасарой", "Бешиктош" энг юқорисида. 5, 6, 7 ва 8-лигаларда эса ҳаваскорлар. Аммо Сиз очган жамоа Суперлигага чиқиши учун камида 7 йил вақт кетади, секин-аста ҳар бир лигада ғалаба қозониб, юқорилайди.

Туркияда жуда зўр тизим мавжуд экан: Бу Истанбул шаҳрининг, 39 та туманларидан бири - Фотиҳ (район). 39 та туман ҳокимияти ўз фуқаролари учун спорт комплексларини ушлаб турган ҳолда, маҳаллий клубларга бепул фойдаланиш учун беради. "Фотиҳ Карагюмрюк" (айни пайтда Суперлигада 11-ўринда) жамоасининг  академияси учун майдони йўқ. Лекин бу клуб учун муаммо эмас. Улар туман ҳокими яратган шароитдан бепул фойдаланишади. Улардан ташқари тумандаги қолган жамоалар, 1-лига, 2-лига ва БЎСМлар ҳам – барига бепул", – дейди Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика