UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  3 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  3 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  7 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  23 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  10

"Тошкент грандларининг мухлислари синфдошларимдан ҳам камроқ!" Янгиликлар

"Тошкент грандларининг мухлислари синфдошларимдан ҳам камроқ!"

"Локомотив" май ойининг 11-санасида "Металлург"ни қабул қилиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди (Суперлига, 8-тур).

Ўша куни стадионга анча барвақт борганим ёдимда. Ўйингоҳга мухлислар оқимининг камлиги туфайли ижтимоий тармоққа ҳазил "пост" жойлашга ҳам улгургандим.

Маълумот учун, Жасур Абдураимов шогирдларининг ғалабаси билан тугаган баҳсдан кейин эълон қилинган маълумотларда "Локо" — "Металлург" учрашувига 970 нафар футбол ишқибози келгани айтилган.

Орада бир муддат мухлисларнинг стадионга келишига тақиқ қўйилганди. 19-тур олдидан чекловлар юмшатилиб, рухсат берилди. 

Шубҳасиз, бу турнинг марказий ўйини "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги Тошкент дербиси эди.

Бунёдкор

Хуршид Ғиёсов - 34', Хуршид Ғиёсов - 90', Миржаҳон Мираҳмадов - 90'

Суперлига. 19-тур

21/09/2021, 19:00

2
:
3
Тугади

Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов - 24', Ғуломҳайдар Ғуломов - 58'

45'
90'
34'  Хуршид Ғиёсов
34'  Лутфулла Тўраев
90'  Хуршид Ғиёсов
90'  Миржаҳон Мираҳмадов
90'  Лутфулла Тўраев
24'  Темурхўжа Абдухолиқов
58'  Ғуломҳайдар Ғуломов

Ўйин ҳақиқатан дерби номига муносиб ўтиб, "Бунёдкор"дан ажойиб камбэк кўрдик. Лекин кўнгилни хира қилган томони мухлисларнинг стадионга ташрифи бўлди. Ўзбекистон Суперлигасининг марказий ўйинини 73 нафар ишқибоз стадиондан кузатган. Юқорида айтганимдек, мен мактаб даврида 3 та синфда ўқиганман ва 90 дан ортиқ синфдошим бор...

Бу ҳолатни оқлайдиган ягона сабаб бор: ўйиннинг Олмалиққа кўчирилиши пойтахтлик мухлисларга ноқулай бўлди. Лекин Микаэл Секейра жамоаси 20-турни Тошкент шаҳрида ўтказгани ва стадионга фақатгина 355 томошабин йиға олганини инобатга олсак, ҳеч қандай баҳонага ўрин йўқ. 

Илк бор. ЎзПФЛ, "Реал Мадрид", "Насаф" ва Шомуродов...

Муаллиф :
Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика