

Бельгиялик футболчининг Неаполь клуби билан тузган шартномаси июнь ойининг сўнггида якунига етади.
Хабарларга кўра, Мертенс учун тўртта Европа клуби рақобатлашмоқда. "Интер", "Челси", "Монако" ва "Ньюкасл" клублари яқин трансферлар ойнасида ўйинчини текинга ўз сафларига қўшишга ҳаракат қилишади.
Бундан ташқари, "Валенсия", "Севилья" ва Мадриднинг "Атлетико" клуби рақобат қилаётган хавбек Хосе Кальехон ҳам "Наполи"дан кетиши мумкин.


