

"El Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, парижликлар раҳбарияти Жозе Моуриньо ("Манчестер Юнайтед"), Антонио Конте ("Челси"), Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм") ва Массимилиано Аллегри ("Ювентус") каби мураббийлар билан боғланишган ва рад жавобини олишган.
Энди ПСЖ айни дамда ишсиз бўлиб турган Карло Анчелоттини кўзлашмоқда. Карло 2011-2013 йилларда ПСЖни бошқарган.




