Торрес машғулотлар пайтида жароҳат олди

5 ноя 2013, 10:03
“Челси” клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес машғулотлар давомида жароҳат олди, деб хабар беради Daily Mail.

Жароҳатнинг қанчалик жиддийлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаяпти. Бироқ ҳужумчи эртанги Чемпионлар лигаси 4-тур гуруҳ босқичидан ўрин олган “Шальке”га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги аниқ бўлиб турибди. Бугун Торрес жароҳатнинг жиддийлиги ва тикланиш муддатини аниқлаб берувчи қўшимча тиббий кўрикдан ўтказилади.


Манба: football.kulichki.net