Торган Азар "Челси"га қайтишга умид қилмоқда
04 мар 2015 11:26
Янгиликлар
Торган Азар "Челси"га қайтишга умид қилмоқда
Ярим ҳимоячи Торган Азар келажакда "Челси"га қайтишига умид қилмоқда.
2012 йил ёзида Торган ўз акаси Эден билан бирга "Стэмфорд Бриж"га кўчиб ўтганди, аммо Премьер-Лигада ўйнаш учун жуда ҳам ёшлик қилганди.
Бир неча марта ижарага берилган 21 ёшли бельгиялик футболчи ўтган ой Менхенгладбахнинг "Боруссия" клубига тўлиқ кўчиб ўтди. Лондонс клуби ярим ҳимоячини қайтиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолди. Торган келажакда "Челси"да ўйнашга ишонмоқда.
"Мен шартнома туздим, барча фикрим Менхенгладбах билан боғлиқ. Аммо кейинчалик барибир "Челси”да ўйнашни истайман. Умид қиламанки, бир неча йилдан сўнг у ерда ўйнайман".
"Агар бир кун келиб "Челси"да ўйнасам, ҳозиргидан анча яхши ҳаракат қиламан. Аммо биринчи “Боруссия”га ёрдам беришим керак", - дейди Азар Le Figaro нашрига.

Фикрлар