UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  0 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   0 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  2 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  1 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  14 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  8

Тўраевдан Қосимовгача: 5-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Тўраевдан Қосимовгача: 5-турнинг энг яхшилари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган учрашувларга якунига етди.

Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Нефтчи" кипери Акбар Тўраев Championat.asia сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

У ажойиб ўйини орқали жамоаси "Андижон" билан баҳсда жамоасининг ғалабасига хисса қўшди ва ўз дарвозаси даҳлсизлиги сақлаб қолди.



ОКМК сардори Санжар Турсунов Championat.asia талқинига кўра 5-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.

Турнинг марказий ўйинида "Навбаҳор"га қарши баҳсда Турсуновнинг фаоллиги туфайли якунда Олмалиқ жамоаси иродали ғалабани тантана қилди.  Турсуновнинг бурчакдан узатган тўпини Жўрабеков ўз дарвозасига киритиб қўйди. Айнан Санжарнинг ажойиб рейдидан кейин Рубен Санчес ғалаба голини урди.



"Металлург" ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоевнинг "Сўғдиёна" дарвозасига урган голи Championat.asia талқинига кўра 5-турнинг чиройли голи (ВИДЕО) деб топилди.  

Ўринбоев кам гол уради, аммо урса ҳам деярли доим чиройли уради. Забиҳилло жарима майдони ташқарисида туриб, шеригидан тўпни сўради ва тўхтатмасдан дарвозанинг юқори бурчагига ажойиб гол урди.



ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Championat.asia талқинига кўра 5-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Кўпчилик ўйиндан аввал сафарда ўйнаса ҳам "Навбаҳор"нинг имкониятини юқори баҳолаганди. Бироқ марказий ўйинда Қосимов жамоаси ирода намойиш этиб, 62-дақиқада 0:1 ҳисобидаги мағлубиятни якунда 2:1 ҳисобида ғалабага ўзгартира олди. Шу боис ҳам сайтимиз экспертлари Миржалол Қосимовни энг яхши деб топишди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика