Тони Кроос "Реал"да рекорд қўйди

Mirjalol Normatov
20 авг 2018, 22:42
Ярим ҳимоячи Тони Кроос "Реал" рекордини ўрнатди.

OPTA маълумотларига қараганда, хавбек кеча "Хетафе"га қарши ўйинда 118 пас берган ва шуларнинг 116таси ўз манзилига етиб борган.

Шу боисдан унинг паслари аниқлиги 98,3 фоизни ташкил қилган. Бу эса "Реал" тарихидаги рекорд кўрсаткичдир.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: OPTA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›