UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  2 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  2 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  1 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  5 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  16 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  2 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

Томас Мюллер: "Кечаги мағлубият бизнинг фойдамизга хизмат қилади" Янгиликлар

Томас Мюллер: "Кечаги мағлубият бизнинг фойдамизга хизмат қилади"

Кеча "Бавария"нинг "Манчестер Сити"га мағлуб бўлганидан хабарингиз бор.
Зохиржон Акрамхонов тайёрлади"Голливуд ФК"нинг мағлубиятга учрамагинга ҳам анча вақт бўлганди. Мюнхенлик футболчилар сўнгги бор Германия супер кубоги учун бўлган баҳсда "Боруссия Д" олдида ожиз қолишган эди. Шу боисдан кўпчилик кечаги баҳсдан сўнг "Голливуд ФК"ни қийин вазиятга тушиб қолди деб ўйламоқда. Лекин "Бавария" юлдузларидан бири Томас Мюллер ундай фикрда эмас. Мюллернинг фиркича, баъзан мағлубиятга учраб туриш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди.

- Томас, ўйиннинг дастлабки 20 дақиқасида "Бавария" ажоиб ўйин кўрсатди. Аммо ундан кейин жамоангиз ўйини қовушмади. Бунга нима сабаб бўлди?
- Кеча, ҳақиқатдан ҳам ўйинимиз қовушмади. Билмадим, нега?! Менимча, биз кеча бир-биримизни яхши тушунмасдан ҳаракатландик. Балки шу боисдан жамоавий ўйин кўрсата олмагандирмиз.

- Балки жамоадошларингизда ўзларига бўлган ишонч керагидан ортиб кетгандир. Ҳар ҳолда анча вақтдан бери барча рақибларни енгиб келаётган эдинглар…  
- Ростдан шундай шекилли… Ўзимизга бўлган ишончимиз чиндан ҳам юқори эди. Аммо 2:3 ҳисобидаги мағлубият бизга кўп нарсани кўрсатиб берди. Бу яқин вақтлар ичидаги энг хунук воқеа бўлди, менимча.

- Ўйиндан аввал мағлубият ҳақида умуман ўйлаб ҳам кўрмаган бўлсангиз керак?
- "Бавария" ҳеч қачон бирор матчдан аввал мағлубиятга учраш ҳақида ўйламайди. Жамоамиз ҳар доим ғалаба учун майдонга чиқади. Айниқса, "Аллианц Арена"да ютқазишни тасаввур қилиш ҳам қийин. Аммо кеча майдонда биз кутмаган нарсалар содир бўлди.

- Гуруҳда юзага келган вазият ҳақида нима дея оласиз?
- Дастлабки беш ўйинда ғалаба қозонган ҳолда биз асосий вазифани бажариб бўлгандик. Демак, ортиқча ҳавотирланишга хожат йўқ. Охирги матчда мағлубиятга учраганимизни эса оғир кулфат деб ҳисобламайман. Ҳадеб ютавериш ҳам яхши эмас. Сизни ишонтириб айтишим мумкин, айнан, шу мағлубият бизнинг фойдамизга хизмат қилади.  Янги рекордларни бўлса аста-секин яна қайд этаверишимиз мумкин.

Зохиржон Акрамханов таржимаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика